21 Январь 2020

17:40

Олимлар аниқлашди: муваффақиятсизлик эмас, ғалабалардан кўпроқ нарса ўрганамиз!

2019-11-25 17:30 474

Янги тадқиқотлар муваффақиятсизликдан кўп нарса ўрганиш мумкинлиги ҳақидаги кенг тарқалган фикрни инкор этди ва аслида, муваффақиятдан кўпроқ тажриба ўрганишимиз мумкинлигини исботлади

“Жамиятимиз муваффақиятсизликни дарс каби қабул қилади”, деб ёзади муаллифлар. Улар муваффақиятсизлик дарс бермаслигини кўрсатувчи бир қатор тадқиқотлар ўтказишди. “Биз муваффақиятсизликдан нимадир ўрганишга, уни нишонлашга, унга чидашга ўргатилганмиз”, дейди Чикаго университети Бут номидаги бизнес мактабининг мотиватсия ва қарор қабул қилиш бўйича эксперти Аелет Фишбах.  

Картинки по запросу ayelet fishbach

Битирув кечаси нутқларида, кўпинча, омадсизликлардан миннатдор бўлишимиз ва муваффақиятсизликлардан дарс олишимиз кераклиги ҳақида гапиришади. Менежерлар ҳам муваффақиятсизликлардан олган шахсий тажрибалари ҳақида сўзлашади. Агар оммавий нутқларни тингласангиз, биз муваффақиятсизликка яхшигина тайёрлигимизни тушунасиз. Аммо бу нотўғри. 

Тадқиқотчилар 1600 дан ортиқ иштирокчи икки танловли саволларга жавоб берган 5 та тадқиқотни ўтказди. Натижалардан бирида, телемаркетерлардан Қўшма Штатлар компаниялари ҳар йили харидорларга ёмон хизмат кўрсатиш туфайли қанча пул йўқотишини сўрашган. Жавоблар “тахминан, 90 миллион доллар” ёки “тахминан, 60 миллион доллар” эди.  

Иштирокчилар жавоблари ҳақидаги тақризларни олганида тахминлари тўғри ёки нотўғрлигини билишлари керак эди. Кейин эса улар қайта алоқадан дарс олган-олмаганини текшириш учун аввал берилган саволлар яна бир бор берилганди. 

Маълум бўлдики, иштирокчилар хатолардан эмас, муваффақиятдан кўпроқ дарс олишган – тадқиқотчилар  хатолардан ўрганиш учун топшириқларни осонлаштирган бўлса ҳам, ўрганиш рағбатлантирилса ҳам. Хатолари ҳақида тушунтиришлар олганлар ҳам жавоб вариантларини яхши эслаб қололмаган.

“Кўплаб тадқиқотлар натижасида тушуниб етдикки, ўзига нисбатан яхши баҳо ҳис қилиш жуда муҳим”, дейди Фишбах, – “Муваффақиятсизликни бошдан кечириш ёқимсиз, шунинг учун одамлар сўниб қоладилар”. 

Бошқа бир экспериментда тадқиқотчилар иштирокчилар “мен”ини муваффақиятсизликлардан халос қилишди, бунда уларга бошқаларнинг ғалаба ва хатоларини кузатиш айтилди. Одамлар шахсий муваффақиятидан шахсий ғалабаларига қараганда камроқ нарса ўргансалар-да, бошқаларнинг ғалабаси эмас, муваффақиятсизлигидан кўпроқ дарс олишар экан. Бошқача айтганда, муваффақиятсизлик сизга эмас, бошқа бировга тегишли бўлса, ундан кўпроқ нарсани ўрганасиз.  
“Муваффақиятсизликлардан ҳеч нарса ўрганиб бўлмайди, деган фикр ҳамда муваффақиятизликлар ҳаётимизнинг дарс берувчи онларидай туюлувчи ҳис бутунлай қарама-қаршидир. Биз ютқазганимизда, шунчаки диққат қилолмаймиз”, дейди Фишбах. 

Тадқиқотчилар олинган натижалар ўрганиш жараёнини қандай оптималлаштириш бўйича катта аҳамиятга эгалигини таъкидлайди. Фишбах айтадики: “Биз шуни билишимиз лозим – ўзимизни муваффақиятсизликка маҳкум қилар эканмиз, ўзимизга ўрганишнинг яхши йўлини танламаган бўламиз”.

Ҳақорат орқали сиз Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини қўпол равишда бузасиз!

Изоҳлар (0)

Изоҳ қабул қилинди

Сизнинг изоҳингиз кўриб чиқиш учун жўнатилди. Модератор тасдиғидан сўнг изоҳингиз сайтда кўринади. Раҳмат!